ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Биринчи Президентнинг таваллуд кунига бағишланади.


28.01.2022

28 январь куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент Халқаро аэропорти” ходимлари томонидан “онлайн” тартибида Ислом Каримовнинг таваллуд кунига бағишлаб тадбир ўтказилди. Мулоқотда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, профессор, узоқ йиллар Биринчи Президентнинг Давлат маслахатчиси лавозимида ишлаган Аҳмаджон Мелибоев, Биринчи Президентнинг матбуот хизмати ходими- фотосуратчи Рустам Шарипов иштирок этдилар.

Суҳбат давомида Ислом Каримовнинг хаёти ва фаолиятига оид хотиралар тилга олинди. Яқин тарихимиз билан боғлиқ воқеаларни бевосита Ислом Каримовни таниган ва билган инсонлардан эшитиш, Биринчи Президент фаолиятининг кўпчиликка маълум бўлмаган қирраларидан воқиф бўлиш, мулоқотда қатнашган аэропорт ҳодимларида катта қизиқиш уйғотди. Самимий, расмиятчиликдан холи суҳбат савол-жавобларга бой бўлди.          

Учрашув ташкилотчилари сермазмун, инсонни мушоҳадага чорловчи хотиралар учун меҳмонларга ўз миннатдорликларини билдирдилар.

 

Ф.Курбанбаев фотосуратлари.