ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ҳамиша ёдимизда, қалбимизда


25.01.2019

Ёдгорлик мажмуасидаги «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмаси ҳамиша одамлар билан гавжум.

 

Айниқса, Биринчи Президентимизнинг таваллуд топган куни арафасида ташриф буюрувчиларнинг кети узилмади.

25 январь куни Ёдгорлик мажмуасига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларидан бир гуруҳи ташриф буюриб, Ислом Каримов ҳайкали пойида унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. 

 

Меҳмонлар «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасини катта қизиқиш билан томоша қилдилар. Кўргазма экспозицияси вақти-вақти билан янги фотосуратлар асосида янгилаб турилади. Январь ойида Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна томонидан кўргазмага антиқа экспонатлар тақдим этилди. Биринчи Президентимизга хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари томонидан топширилган мукофотлар экспозицияни янада бойиди.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилояти Бошқармаси офицерлари ва оддий аскарлар кўргазмага ўрнатилган янги ахборот стендлари ва экспозициядан ўрин эгаллаган халқаро мукофотлар тўплами ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлдилар. Фахрий меҳмонлар китобига буюк шахснинг хотирасига бағишланган дастхатлар ёзиб қолдирилди.