ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Мартабали меҳмонлар Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиришди


06.04.2018

Шу ҳафтада Россиянинг «Лукойл» компанияси Президенти Вагит Алекперов Ислом Каримов Ёдгорлик Мажмуасига ташриф буюрди ҳамда мамлакатимизнинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гуллар қуйиб, буюк инсон хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Алекперов билан Ислом Каримов ўртасидаги самимий ва дўстона муносабатлар туфайли, учрашув ва музокаралар иккала томон учун ҳам амалий жиҳатдан самарали кечган.

Бу эса, ўз навбатида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигида ижобий омиллардан бири бўлган.  

Айни пайтда Ўзбекистон билан «Лукойл» компанияси ўртасидаги алоқалар муваффақиятли давом эттирилмоқда. Вагит Алекперов мамлакатимизга навбатдаги ишчи сафари билан ташриф буюрган эди.