ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 80 йиллигига бағишланган бадиий кўргазма одамлар билан гавжум


03.02.2018

Оқсарой қароргоҳида Биринчи Президентимизнинг 80 йиллигига бағишланган “Бутун оламни жо қилган юрак” номли бадиий кўргазма муваффақиятли ишини давом эттирмоқда.

Бутун умрини Ватан хизматига бахш этган Ислом Каримов ҳаётининг турли қирраларини очиб берувчи портрет ва фотосуратлар  билан танишиш мақсадида бу ерга болалар, ёшлар, хотин-қизлар, ҳарбийлар, нуронийлар билан бир қаторда хорижий давлатлардан мамлакатимизга келган меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам ташриф буюрмоқда.

Кўргазма ўз ишини шу йилнинг 2 апрелигача давом эттиради.

Манзил: Тошкент ш., Афросиёб кўчаси, 1/1 уй.