ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

САНАЛАРГА МУҲРЛАНГАН ТАРИХ


18.07.2021

1995 йил.

 

19 июль. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

 

* * *

19 июль. Мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов Буюк Британиянинг «Юнимед» мустақил ахборот газетаси мухбирлари Таиза Боск ва Эдриан Бэннокни қабул қилди ва уларни қизиқгирган саволларга жавоб қайтарди.

 

* * *

20 июль. Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Ислом Каримов «Бекобод шаҳрининг 50 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

 

* * *

22 июль. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов давлатга ғалла сотиш шартнома режасини бажарган Тошкент ва Жиззах вилоятлари ғаллакорларига ва барча меҳнаткашларига табрик йўллади.

 

* * *

24 июль. Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов ГФР давлат вазири, ташқи ишлар вазири ўринбосари Шэфер Хелмутни қабул қилди. Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқбол- лари, шунингдек, халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

 

* * *

24 июль. Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов Греция Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Кириакос Родусакисдан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди.

 

* * *

 

25 июль. Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов Тунис Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тнани Ридани элчилик фаолияти тугаши муносабати билан қабул қилди.

 

* * *

25 июль. Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Ислом Каримов «1995 йилда пахта йиғим-терими мавсумини ўтказишнинг ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.