ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

ТАРИХ ЗАРВАРАҚЛАРИДА


08.07.2021

1994 йил.

 

7 июль. Тошкентда Ўзбекистон Фанлар академиясининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда халқ хўжалигининг долзарб муаммоларини ҳал этишда республика олимлари олдида турган вазифалар муҳокама қилинди. Унда мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади. Президентнинг ушбу маърузаси «Илму фан мамлакат тараққиётига хизмат қилсин» сарлавҳаси билан матбуотда эълон қилинди.

 

* * *

 

8 июль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бошчилигидаги давлат делегацияси Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон Республикалари давлат ва ҳукумат бошлиқлари учрашувида иштирок этиш учун Алматига ташриф буюрди. Қозоғистон Президенти қароргоҳида уч мамлакат раҳбарларининг бевосита мулоқоти бўлиб ўтди. Сўнг делегацияларнинг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бошланди. Музокаралар ниҳоясида Президентлар Ислом Каримов, Нурсултон Назарбоев ва Асқар Акаев биргаликда баёнот ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қир- ғизистон халқларига мурожаатнома қабул қилдилар. Шунингдек, аҳоли миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум ҳамда уч республика ўртасида Марказий Осиё Ҳамкорлик ва тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисида битим имзоланди. Ҳужжатларни имзолаш маросимидан сўнг Ислом Каримов, Нурсултон Назарбоев ва Асқар Акаев журналистлар билан учрашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.

 

* * *

 

11 июль. Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Ислом Каримов «Муомаладаги нақд пулларни камайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

 

** *

13 июль. Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги кунининг уч йиллигига тайёр- гарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

* * *

 

13 июль. Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ривожлантиришни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

 

* * *

 

14 июль. Президент Ислом Каримов юртимизда меҳмон бўлиб турган Япониянинг «Марубени корпорейшн» делегацияси раҳбари, корпорация бошқарувчи директори Хироси Мацумурани қабул қилди.Ислом Каримов ўзининг Япония сафаридан олган таассуротлари ҳақида сўз очиб, ушбу расмий ташрифдан сўнг мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб ва ривожланиб бораётганини қайд этди.

 

* * *

 

15 июль. Халқ депутатлари Тошкент ша ҳар кенгашининг XV сессияси бўлиб ўтди. Унда Президент Ислом Каримов қатнашди ва нутқ сўзлади.

 

* * *

15 июль. Мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов ГФРдаги «Сименс» компанияси президенти ва бошқарув раиси доктор X.Фон Пирерни қабул қилди. «Республикамиздаги алоқа тармоқларини янгилаш ва такомиллаш- тириш юзасидан Ўзбекистон ва «Сименс» ўртасида тузилган дастур, шунингдек, Соғлиқни сақлаш, Энергетика, Алоқа вазирликларимиз билан ҳамкорликка асосланган ҳамда 1994—1996 йиллар ичида амалда татбиқ этиш мўлжалланган лойиҳаларингиз эътиборга лойиқдир», деди мамлакатимиз Президенти меҳмонга. Х.Фон Пирер Ўзбекистон ҳукуматининг мавжуд техникани модернизациялаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини маъқуллади ва бу ҳаракат келгусида республиканинг иқтисодий ва сиёсий камолотига ҳисса қўшади, дея ишонч билдирди.

 

* * *

 

15 июль. Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов Навоий кон-металлургия комби- натининг 2-гидрометаллургия заводининг ишга туширилганига 25 йил тўлиши муносабати билан корхона жамоасига табрик йўллади.

 

* * *

16 июль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ГФР Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги расмий делегацияси раҳбари, парламент давлат котиби Ганс Петер Репникни ҳамда Герма- ниядаги Аденауэр фонди бошқаруви раиси доктор Герд Ланггутни қабул қилди. Ислом Каримов Ўзбекистон ва Германия ўртасида тобора кенгайиб бораётган ҳамкорлик алоқалари тўғрисида сўзлар экан, ўзбек мутахассисларининг Германияда ўқиб, тажриба орттиришида Аденауэр фонди катта ёрдам бераётганини алоҳида таъкидлади. Мулоқот чоғида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда миллий валютага ўтиш жараёнининг бориши, Марказий Осиё давлатларининг минтақавий ҳамкорлиги истиқболлари тўғрисидаги ва бошқа кўпгина масалалар юзасидан фикрлашилди.