ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

ТИЛ –МИЛЛАТ КЎЗГУСИ


22.10.2021

Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.

1989 йилнинг 21 октябрь куни Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра Ўзбек тилига – Давлат тили мақоми берилди.

        “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (ЎРҚ-615-сон) 1-моддаси билан 21 октябрь санаси Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши ва мазкур сана жорий йилда илк марта “Ўзбек тили байрами” сифатида нишонланиши муносабати билан бутун республика миқёсида қатор маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмокда.