ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Туркманистон Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди


24.04.2018

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. 

Олий мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди. 

Буюк давлат арбоби, мустақиллигимиз асосчисининг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.