ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Йилмаз Чолак Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди


10.05.2018

7 май куни Ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрган Туркия мамлакати Полиция Академиясининг раҳбари Йилмаз Чолак Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Юқори мартабали  меҳмонга Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Зокиржон Алматов ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Академиясининг бошлиғи Баҳодир Матлюбов ҳамроҳлик қилдилар.