ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Санжай Кумар Пандей, Жавоҳарлал Неру университети Халқаро тадқиқотлар мактабининг Россия ва Марказий Осиё мамлакатларини ўрганиш маркази профессори


- Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон асосчиси бўлиб, суверенитет қўлга киритилгунга қадар ва ундан кейин ҳам мамлакатни моҳирлик билан бошқарди.

Ўтиш даврининг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муаммоларига қарамасдан, у мамлакатда иқтисодий ва сиёсий тизимни яратишнинг уддасидан чиқди. Ислом Каримов Ўзбекистонда ижтимоий уйғунликни сақлаш учун миллатлараро муносабатлардек мураккаб масалага катта эътибор қаратди.

Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик таъминланишида Ислом Каримовнинг ҳиссаси, шубҳасиз, жуда каттадир.

Ҳиндистон Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида алоҳида ўрин тутади. Икки халқ ўртасида кўҳна тарихий-маданий алоқалар мавжудлиги боис Ҳиндистонни Ўзбекистонда яхши билишади. Дарвоқе, республика мустақилликни қўлга киритишдан олдин Ислом Каримов ташриф буюрган биринчи давлат Ҳиндистон ҳисобланади. Маълумки, 1991 йил август ойида И.Каримов мамлакатимизга келган эди. У сўнгра яна тўрт маротаба - 1994, 2000, 2005 ва 2011 йилларда Ҳиндистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистоннинг ҳозирги Президенти Шавкат Мирзиёев фуқаролар турмуш фаровонлиги даражасини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш ҳамда мамлакатда сармоявий ва технологик тараққиётни таъминлашга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этмоқда.

“Жаҳон” АА,
Деҳли