ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Удо Фёлкер, “Дўстлик” ордени соҳиби, Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши аъзоси, “CLAAS” компанияси катта маслаҳатчиси


- Ўзбекистон билан боғлиқ кўп йиллик фаолиятим давомида мен Ислом Каримов - ўз мамлакатининг ҳақиқий жонкуяри, оқил сиёсатчи ва етук давлат арбоби билан шахсан таниш эдим.

Мустақил Ўзбекистоннинг асосини яратган шахс сифатида, Ислом Каримов ўз мамлакатини халқаро ҳамжамиятнинг нуфузли аъзосига айлантирди. У Германия билан дўстона, кўп томонлама ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга ўзининг улкан ҳиссасини қўшди.

Ўзбекистонга охирги сафарим чоғида мен ўз ҳаётини Ватанига хизмат қилишга бағишлаган ўзбек халқининг содиқ ўғлони хотирасига яна бир бор эҳтиром билдириш учун Самарқанд шаҳрига бордим.

Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш, кўплаб муассасалар ва миллий аҳамиятга эга бўлган объектларга унинг номини бериш тўғрисидаги Ўзбекистон ҳукумати қарорининг қабул қилиниши халқ томонидан мамлакатнинг Биринчи Президентига кўрсатилган самимий эҳтиром ва унинг мустақил давлат шаклланишига қўшган бебаҳо улуши эътирофининг муносиб ифодаси саналади.