ISLOM KARIMOV ILMIY-MA’RIFIY MAJMUASI

Хотирангиз олдида таъзимдамиз!


29.08.2022

     2022 йил 29 август куни Оқсарой қароргоҳида давримизнинг етук сиёсатчиси, буюк давлат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг асосчиси, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бағишланган “Хотира ҳафталиги”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

     Тадбирда ҳозир бўлган Биринчи Президентимизнинг рафиқаси, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси Васийлик кенгаши аъзоси Татьяна Акбаровна Каримова, Ёдгорлик мажмуаси, Ислом Каримов номидаги Республика жамоатчилик хайрия фонди, Соғлом авлод учун халқаро хайрия фонди, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети, Республика Ички Ишлар вазирлиги ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари, талаба ёшлар Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гул ва гулчамбарлар қўйиб, юртбошимизнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

     Ёдгорлик мажмуаси раҳбари Темур Ширинов йиғилганларни энг улуғ, энг қадрли байрам - кириб келаётган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни билан самимий қутлаб, “Хотира ҳафталиги” доирасида ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида маълумот берди. Эсдалик учун суратга тушганларидан кейин меҳмонлар, “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмаси билан яқиндан танишдилар.

Ф.Курбанбаев суратлари