ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Давлат ва жамият. 2016 йил


12 январь. Президент Ислом Каримов «Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

13 январь. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 24 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табриги йўллади.

4 февраль. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқири сессияси бўлиб ўтди. Унда Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади.

– Бу заминда жойлашган Ўзбекистон металлургия комбинати, Чирчиқ қишлоқ ҳўжалиги техникаси заводи, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, дунёга машҳур «Женерал моторс» компанияси билан ҳамкорликда барпо этилган, автомобиль двигателлари ишлаб чиқарадиган ноёб замонавий корхона, Янги Ангрен ҳамда Тошкент иссиқлик электр станциялари ва бошқа йирик саноат корхоналари республикамиз иқтисодиётининг локомотивлари, десак, адашмаган бўламиз, - деди Ислом Каримов.

Президентимиз ўз нутқида Тошкент вилоятининг азим пойтахтимиз Тошкент шаҳри билан ёнма-ён жойлашгани катта имкониятлар бераётгани, айни вақтда, алоҳида масъулият ҳам юклаши, шунингдек, вилоятнинг эришаётган ютуқлари билан бир қаторда йўл қўйилаётган камчилик ва нуқсонлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

19 февраль. Президент Ислом Каримов «2016 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

5 март. Президент Ислом Каримов Халқаро  хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон хотин-қизларига байрам табриги йўллади.

21 март. Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Наврўз байрамига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди. Ушбу муаззам майдонга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сената аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари, фан, маданият, санъат, спорт намояндалари, ишлаб чиқариш илғорлари, тадбиркорлар, отахону онахонлар, турли соҳаларда меҳнат қилаётган юртдошларимиз, ёшлар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар вакиллари таклиф этилди.

Ушбу тантанали маросимда Президент Ислом Каримов иштирок этиб, Ўзбекистон халқини қутлуғ айём – Наврўз байрами би­лан муборакбод этиб, нутқ сўзлади.

11 апрель. Президент Ислом Каримов «Пар­ламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.

18 апрель. Президент Ислом Каримов «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

25 апрель. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси­нинг қонунини тасдиқлади.

8 май. Пойтахтимиздаги Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум. Бу ерга уруш ҳамда меҳнат фахрийлари, сенаторлар ва депутатлар, ҳукумат аъзолари, ҳарбийлар, жамоатчилик вакиллари ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Президентимиз Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Шу кунларда Юртимизда, қишлоқ ва шаҳарларимизда, ҳар бир оила ва хонадонда каттаю кичик – барча ватандошларимиз 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 71 йиллигини кенг нишонламоқда, - деди Ислом Каримов. - Ана шу буюк ғалабани кўлга киритишда мардлик ва жасорат кўрсатган фахрийларимизни, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизни табриклаш, уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилаш мен учун катта шарафдир.

Шу билан бирга, уруш майдонларидан қайтмаган, мана шундай мусаффо осмон тинч-осойишта ҳаёт учун жон бериб, қурбон бўлган юртдошларимизнинг муқаддас хотиралари олдида бош эгиб таъзим қилиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир деб биламан.

Уруш бошланган пайтда Ўзбекистонимиз аҳолиси 6,5 миллион кишига яқин бўлган бўлса, шундан 1,5 миллиондан кўпроқ киши яъни қурол кўтаришга қурби етадиган одамлар урушда қатнашган. Уларнинг орасидан 500 мингдан кўпроғи жанг майдонларида ҳалоқ бўлганини, яна қанча-қанчаси майиб-мажруҳ бўлиб кайтгани, қанчаси бедарак йўқолганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ғалаба бизга нақадар қимматга тушгани ўз-ўзидан аён бўлади, деб таъкидлади Юртбошимиз.

Фурсатдан фойдаланиб, муҳтарам фахрийларимизни, бутун халқимизни ушбу қутлуғ байрам билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файзу бара­ка тилайман, - деди Президентимиз.

13 май. Президент Ислом Каримов «Али­шер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

2 июнь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

27 июнь. Президент Ислом Каримов касб байрами муносабати билан республика Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади.

1 июль. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

13 июль. Президент Ислом Каримовнинг «Озодлик ҳавосидан туйиб нафас олган халқ ўз йўлидан ҳеч қачон қайтмайди» ва «Ҳаёт синовларида тобланган Қашқадарё эли ҳар қандай юксак маррани эгаллашга қодир» номли китоблари «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилди.

22 август. «Маънавият» нашриёти томонидан «Президентга мактублар» китобининг навбатдаги – тўртинчи жилди чоп этилди. Ушбу китобдан 2013 - 2016 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига мамлакатимиз ва хорижий давлатлар фуқаролари ҳамда нуфузли халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари, таниқли сиёсатчилар, жамоат арбоблари томонидан келган хатлар ва уларга жавоб мактубларидан айрим намуналар ўрин олган.

23 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

23 август. Президент Ислом Каримов «Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида»ги фармойишга имзо чекди.

24 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

24 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фар­монга имзо чекди.

25 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

26 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

31 август. Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати би­лан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади.

Давлатимиз раҳбариинг байрам табриги 1 сентябрь куни матбуотда чоп этилди.