ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ижтимоий ҳаёт. 1998 йил


Таълим. Фан

24 феврал. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ҳамда бошқариш тўғрисида" Қарор қабул қилди.

Феврал. "Шарқ" нашриёт-матбаа консерни "Инсон бахт учун туғилади" тўпламини чиқарди. Китобга Президент Ислом Каримовнинг асарлари ва нутқларидан шундай иборалар жамланганки, улар ўзининг образлилиги, лўндалиги билан ажралиб туради ва ҳикматли сўзларга айланиб қолган. Улар Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, кенг кўламли ўзгаришлар йўлига қадам қўйган жамиятимиз ҳаётининг барча жиҳатларини ўзида акс эттиради. Тўплам Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бир гуруҳ мутахассислари томонидан тузилган ва нашрга тайёрланган. 

Феврал. Тошкентда бир қатор вазирликлар ва идоралар, вилоят ҳокимиятлари, халқаро ташкилотлар ва чет давлатларнинг Тошкентда фаолият кўрсатаётган элчихоналарининг раҳбарлари иштирокида "Екотуризм ва Буюк ипак йўли" илмий конференсияси бўлиб ўтди. 

Март. Женевада бўлиб ўтган ихтиролар, янги технологиялар ва маҳсулотларнинг ХХVI Халқаро кўргазмасида Ўзбекистон ўзининг ўнта илмий-техникавий ишланмасини намойиш этди ва уларнинг барчаси нуфузли медалларга сазовор бўлди. 

Март. Тошкентда Аҳмад ал-Фарғонийнинг 1200 йиллигига бағишланган илмий конференсия бўлиб ўтди. Унда олимлар, мутахассислар, талабалар, Тошкентдаги Миср маданий марказининг ходимлари ҳамда дипломатик корпус вакиллари қатнашдилар. 

16 апрел. Бухорода "Мустақиллик ва маънавият" мавзуида илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди. 

Апрел. Деҳлида "Аҳмад ал-Фарғоний ва унинг даври" мавзуида илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистоннинг етакчи олимлари, дипломатик корпус вакиллари, журналистлар, шунингдек, мазкур мамлакат ўқув юртларида таълим олаётган ўзбек стажёрлари, аспирантлари ва талабалари иштирок этишди. 

13 май. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида" Қарор қабул қилди. 

20-21 май. Тошкентда Президент Ислом Каримов "Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари" китобида "Марказий Осиё халқалри тарихи ва тарихшунослиги масалалари" мавзуида илмий конференсия бўлиб ўтди. 

Август. Ўзбекистон Фан ва техника Давлат қўмитаси мукофотига тақдим этилган илмий ишларнинг Республика танловига якун ясалди. 

2 сентябр. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг божхона коллежи очилди. 

16 сентябр. Беруний шаҳрида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган Халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Унда Германия, Қозоғистон ва Қирғизистондан келган олимлар иштирок этишди. 

6 ноябр. ЮНЕСКОнинг Ўзбекистонда бўлиб ўтган 155-сессияси иштирокчиларининг ЮНЕСКО Бош биректори Федерико Маёр бошчилигидаги бир гуруҳи Тошкент Давлат университетида Мирзо Улуғбек номидаги ЮНЕСКО кафедраси очилиши маросимида иштирок этишди 

Ноябр. Бухорода вилоятда биринчи академик лицей очилди. 

Маданият ва ижтимоий ҳаёт 

10 январ. 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинди ва кучга киритилди. 

12 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида" Фармон чиқарди. 

13 январ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Алпомиш" достонининг 1000 йиллигини байрам қилиш" тўғрисида Қарор қабул қилди. 

15 январ. Москвадаги йирик "Дрофа" нашриёти Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари" китобини нашр этди. 

30 январ. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси "Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовни "Амир Темур" ордени билан мукофотлаш тўғрисида" Қарор қабул қилди. 

9 феврал. Тошкентда буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий таваллудининг 557 йиллигига бағишланган анъанавий конференсия бўлиб ўтди. 

13 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Ислоҳотлар ва барқарорлик" номли китоби Анқарада "ХХ аср раҳбарлари" туркумида турк тилида чоп этилди. Туркия Республикаси Президенти Сулаймон Демирел ва Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Ҳикмат Четин китобга сўз боши ёзишган. 

13 феврал. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси халқаро маданий-маърифий алоқалар ассоциациясида "Ўзбекистон - Дания" дўстлик жамиятининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. 

17 феврал. Тошкентда "Ўзбекистон - Словакия" дўстлик жамиятининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. 

26 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида" Фармон чиқарди. 

Март. Деҳли ва Чандигарҳ шаҳарларининг Жавоҳарлал Неру ва Курукшетра номли университетларида "Ҳиндистон билан Ўзбекистон маданий алоқалари тарихи" мавзуига бағишланган икки кунлик семинар ўтказилди. Семинарда шарқшунослик илмий-тадқиқот институти директори, академик М.Хайруллаев бошчилигидаги ўзбек олимлари делегацияси қатнашди. 

1 апрел. Чет эл мамлакатлари билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамияти Кенгашида "Ўзбекистон - Франсия" дўстлик жамиятининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. 

9 апрел. Мамлактда Соҳибқирон Амир Темур туғилган куни кенг нишонланди. Пойтахтдаги тантаналар буюк аждодимиз номи билан аталувчи хиёбонда ўтказилди. Самарқандда эса Гўри Амир мақбараси ёнида буюк Амир Темур руҳига таъзим бажо келтириш маросими бўлиб ўтди. 

15 май. Олий Мажлис томонидан 1998 йил 1 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуни (янги таҳрирда) эълон қилинди ва кучга киритилди. 

18 июн. "Тафаккур" журнали бош муҳаррирининг саволларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг жавоблари эълон қилинди. 

25 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари" китоби иврит тилида нашр этилгани ҳақида хабар эълон қилинди. Китоб тақдимоти Тел-Авивда бўлиб ўтди ва нафақат оммавий ахборот воситалари ходимларининг эмас, шу билан бирга, иқтисодчи олимлар, жамоат арбоблари ва дипломатларининг ҳам эътиборини қозонди. 

24 июл. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Маънавият ва маърифат соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва улар самардорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Қарор қабул қилди. 

24 июл. Темурийлар тарихи Давлат музейига Ўзбекистон Президентининг совғасини топшириш маросими бўлди. Бу ХВ асрда Ибн Арабшоҳ ёзган ва ХVII асрда Голландияда таржима қилинган "Темур тарихининг мўжизавий тақдири" китобидир. Бу ғоят қимматли китобни Ислом Каримовга Ўзбеистонда меҳмон бўлган йирик швейцар коллексионери ўз жамғармасидан инъом этди. 

20 август. Беруний шаҳрида буюк олим Абу Райҳон Беруний музейи биносининг пойдеворига биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. 

Сентябр. Теннис бўйича "Президент кубоги" турнирига бағишланган почта маркаси "Ўзбекистон маркаси" ОТАЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан муомилага чиқарилди. 

9 октябр. Нурота шаҳрида "Алпомиш" достонининг 1000 йиллигига бағашланган илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди. Унда олимлар ва адабиёцҳунослар, ўқитувчилар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

17 октябр. "Ўзбекистон" нашриётида давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон буюк келажак сари" китоби нашр этилгани ҳақида эълон қилинди. Китобга Президентимизнинг китобхонлар томонидан холис баҳоланган мустақиллик йилларидаги энг долзарб мавзулардаги асарлари ўз аксини топган. 

23 октябр. Самарқандда буюк мутафаккир Имом ал-Бухорийнинг 1225 йиллигига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг деярли 40 мамлакатидан меҳмонлар, жумладан, "Юнеско", "Ал-Бабтийн" жамғармаси каби нуфузли ташкилотларнинг вакиллари қатнашди. "Афросиёб" меҳмонхонасининг мажлислар залида "Имом ал-Бухорий ва унинг жаҳон маданиятида тутган ўрни" мавзуида Халқаро конференсия бўлиб ўтди. Шу куннинг ўзида Челак туманининг Хартанг қишлоғида Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуининг очилиш маросими бўлди. Унинг очилиш маросимида Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади. 

24 октябр. Фарғонада Аҳмад ал-Фарғонийнинг 1200 йиллик юбиилейига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди. Юбилей тантаналари "Жаҳон фанини ривожлантиришда Аҳмад ал-Фарғонийнинг роли" мавзуидаги Халқаро конференсия билан бошланди. Сўнгра Президент Ислом Каримов ва юбилей иштирокчилари Қувада бўлдилар. 

Октябр. Алмати шаҳрида Евроосиё Халқаро кинофестивали бўлиб ўтди. Унда ўзбек кинорежиссёри Малик Қаюмовнинг "Гўри Амир" филми МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларининг махсус совринига сазовор бўлди. 

16 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Халқаро Имом ал-Бухорий жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" Фармон чиқарди. 

Ноябр. "Ўзбекистон" нашриётида "Адолат, Ватан ва халқ манфаатлари ҳамма нарсадан устун" номли янги тўплам нашр қилинди. Унга Президент Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Навоий вилоятлари халқ депутатларининг Навбатдан ташқари сессияларида сўзлаган нутқлари, Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Телерадиокомпанияси раисига берган интервюси киритилган. Тўплам ўзбек ва рус тилларида чиқарилди. 

Соғлиқни сақлаш. Спорт. 

5 феврал. Республикамизда фаолият кўрсатаётган "Тошфарм Американ Интернейшнл" қўшма корхонаси янги инфузион препаратлар ишлаб чиқа-ришга киришди. Ушбу дори-дармонлар гепатит, ошқозон-ичак анемияси каби оғир хасталикларни даъволашда қўлланилади. 

12 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Санитария қонунларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида" Фармон чиқарди. 

14 март. Гамбургда бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон биринчилигида тош кентлик Артур Григорян немис боксери Марко Рудолфни енгиб, жаҳон боксёрлар ташкилоти фикрига кўра 61 кг гача бўлган вазнда профессионал боксёрлар ичида олтинчи марта Жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди. 

6-9 апрел. Тошкентда "Соғлиқни сақлаш-98" ИВ Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада 20 та давлатнинг юзга яқин фарнацевтика фирмалари ва компаниялари ўз маҳсулотларини намойиш қилишди. 

22 май. Ўзбек алпинистларидан биринчи бўлиб Рустам Ражапов Жомолунгму (Еверест) тоғининг энг баланд чўққисини забт этиб, у ерда Ўзбекистон байроғини ўрнатди. 

22-24 май. "Мустақил Ўзбекистон Республикаси Кубоги" учун эркин ва грек-рим кураши бўйича ИИ Тошкент Халқаро турнири бўлиб ўтди. Совринлар учун 184 кучли курашчи жанг олиб борди. Ўзбекистонлик курашчилар ўз вазни бўйича эркин кураш усулида 3 та олтин ва грек-рим курашида эса 2 та олтин медални қўлга киритдилар. 

Май. Тошкентда болалардаги қандли диабет касаллиги муаммоларига бағишланган Халқаро семинар бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ва хорижий давлатларнинг эндокринолог ва педиатрлари ушбу касаллик диагностикаси, уни даволаш билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилдилар. 

13 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш тўғрисидаги Фармойиши эълон қилинди. 

29 июл. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тошкентдаги вако-латхонасида Ўзбекистоннинг ЮНИСЕФ билан 2000-2004 йиллардаги ҳам-корлик қилиш дастури стратегияси муҳокамасига бағишланган маслаҳат кенгаши бўлиб ўтди. Унда республика хукумати, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари билан шуғулланувчи миллий ва халқаро таш-килотларнинг вакиллари иштирок этдилар. 

25 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида" Фармон чиқарди. Ушбу унвон Жаҳон чемпионатлари, Олимпия ўйинлари ва шу қабилдаги йирик мусобақаларда юксак спорт натижаларига эришиб, Ватан шон-шарафи, нуфузи ва обрўйини кўтаришга ўз ҳиссаларини қўшган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рағбатлантириш мақсадида таъсис этилди. 

6 сентябр. Тошкентда кураш бўйича навбатдаги таъсис конгресси бўлиб ўтди. Жаҳоннинг 27 мамлакатидан қатнашган вакиллар якдиллик билан Халқаро кураш ассоциациясини тузишни ёқлаб овоз бердилар. Унинг президенти қилиб Комилжон Юсупов, Ўзбекистон Ассоциациясининг фах-рий президенти қилиб давлатимиз Бошлиғи Ислом Абдуғаниевич Каримов сайланди. 

6-7 сентябр. Тошкентда "Ўзбекистон Президенти Кубоги" учун Халқ-аро кураш турнири бўлиб, унда 20 та мамлакатдан вакиллар иштирок этди. Ўзбекистон Президенти Бош совринини туркиялик курашчи Селим Татар ўғли қўлга киритди. 

Октябр. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ва-колатхонасида "СПИДга қарши курашда мамлакатга техникавий ёрдам кўрсатиш" лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. 

10 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида" Фармон чиқарди.