ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Иқтисодиёт. 2000 йил


Январ. Урганчдаги "Даритал" ўзбек-италян қўшма корхонасининг поябзалчилари ўз маҳсулотининг дастлабки туркумини экспортга жўнатдилар.

Январ. Хоразм вилояти Хонка туманида ишга туширилган ўзбек-италян қўшма корхонаси маҳаллий хом ашёдан мева-сабзавот шарбатлари ишлаб чиқара бошлади.


Январ. "ЎзДЕУавто" компанияси ИСО 9001 сертификатини олди ва МДҲ мамлакатларидаги енгил автомашина ишлаб чиқарувчилар орасида Халқаро сифат тизимидан фойдаланувчи биринчи корхона бўлиб қолди.

14 апрел. "Урганч" аеропортининг аеровокзал комплекси тантанали равишда очилди.

Апрел. "Наманганёғмой" аксиядорлик жамиятида озуқа ёғ қуядиган янги линия ишга туширилди. Янги линия соатига 1600 та бир литрли полиетилен идишга ёғ қуйиб бера олади.

Апрел. Германиянинг Ганновер шаҳрида бўлиб ўтган 5-жаҳон компютер кўргазмасида Самарқанд "Ц-технрология" илмий-ишлаб чиқариш маркази экаспертлардан Марказий Осиёда компютерлар ишлаб чиқарувчи энг истиқболли корхона, деган баҳони олди.

Апрел. Франсиянинг Лион шаҳрида Халқаро "Евроекспо" кўргазмаси бўлиб ўтди. Халқ амалий санъати буюмларининг ана шу кўргазам-ярмаркасида қатнашган 30 мамлакат орасида Самарқанд вилоятидаги "Усто" бирлашмасининг ҳунармандлари ҳам қатнашиб, ўз маҳсулотларини сотувга қўйдилар.

Апрел. Андижон вилоятида "Асака-АСК" Ўзбекистон - Россия қўшма корхонаси ташкил этилди. Вилоят "Мевасабзавот" бирлашмаси ва Пермдаги "АСК" маъсулияти чекланган жамият унинг муассислари бўлдилар. Янги корхона 2150 тонна сабзавот, 400 тонна мевани қайта ишлаб, 1 миллион шартли банкадан кўпроқ сабзавот консерваси, шу жумладан, компот, мураббо ва шарбатлар ишлаб чиқарди.

4-5 май. Тошкентда "Пахта-2000-Ўзбекистон" Халқаро конференсияси бўлиб ўтди.

16-18 май. Тошкентда геодезия, картография, ер кадастри ва олисдан текшириш Давлатлараро кенгашининг ХИВ сессияси иш бошлади. Сессия ишида МДҲга аъзо бўлган ўн икки давлат, шунингдек, бир қанча хорижий давлатлар, шу жумладан, АҚШ, Гремания, Швейцария, Швециядан келган мутахассислар иштирок этишди.

16-18 май. Тошкентда "Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида" Халқаро кўргазмаси ва шу номдаги конференсия бўлиб ўтди. Кўргазмада дунёнинг йигирма беш мамлакатидан телекоммуникация, нефт-газ, кончилик, қурилиш ва озиқ-овқат саноати тармоқларида фаолият кўрсатувчи 130 дан ортиқ компания қатнашди.

1 июн. Германиянинг Ганновер шаҳрида ЕХРО-2000 Жаҳон кўргазмаси очилди. Унда 170 дан зиёд давлат ва халқаро ташкилотлар иштирок этди. Ўзбекистон бундай жаҳоншумул тадбирда биринчи бор иштирок этди. Бир ярим минг квадрат метр майдонни эгаллаган мамлакатимиз кўргазма павилонида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё тарихидаги роли ва ўрни намойиш этилди.

6 июн. Тошкентда "Орол денгизи ҳавзасидаги сув заҳираларини бошқариш муаммолари мавзуига бағишланган Халқаро конференсия бўлиб ўтди. Конференсияда АҚШ, Марказий Осиё Республикалари мутахассислари, халқаро ташкилот ва фондларнинг вакиллари қатнашдилар.

Июн. "Автоойна" аксиядорлик жамиятининг корхонаси негизида йилига 200 юз минг комплект автомобил ойнаси ишлаб чиқариш учун керакли технологияни топшириш ҳақида "Ўзавтосаноат" уюшмаси билан Италиянинг "Текинт" компанияси ўртасида Шартнома имзоланди.

Июл. Олмалиқ кон-металлургия комбинатида иқтисодиётни самарали ривожлантириш учун катта аҳамиятга эга бўлган нодир метал - осмий ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

3 август. Навоий шаҳрининг энг йирик кимё корхонаси - "Навоиязот" ишлаб чиқариш бирлашмасида маҳсулотнинг яна бир тури ўзлаштирилди. Бу ерда суюқ метанол ишлаб чиқарадиган сех ишга туширилди. Бу модда нирон, формалин ишлаб чиқаришда, шунингдек, мебел ясашда ҳамда газ саноатида қўлланилади.
Энди суюқ метанолни четдан келтириш учун кўп маблағ сарфлашга эҳтиёж қолмади. Янги сех йилига 35 минг тонна метанол ишлаб чиқаради, бу республика эҳтиёжини тўла-тўкис қондиради.

7 август. Пекинда биринчи Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси - "Ўзбек ярмаркаси" очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

29 август. "Тошкент - Ўш" автомобил йўлида Қамчи ва Резак довонларида ерости тунеллари очилди.

1 сентябр. Шу вақтга қадар Ўзбекистонда 400 га яқин Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси рўйхатга олинди.

1 сентябр. Германиянинг Ганновер шаҳридаги Жаҳон кўргазмасида Ўзбекистон Куни ўтказилди. Унда мамлакатимиздан нуфузли делегация иштирок этди. Шу куни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг намуналари, халқ усталари ясаган буюмлар кўрсатилди, ўзбек халқининг тарихи ва бой маданий мероси ҳақидаги видео материаллар, филмлар намойиш этилди, таниқли ўзбек артистлари, хонанда ва созандалари ўз санъатларини намойиш этишди.

Сентябр. Германиядан Қашқадарё вилоятининг Қарши туманига фермер хўжалиги учун мева ва сабзавотни қуритиб, қадоқлаб берадиган қурилма олиб келинди. Қурилмани Германиянинг "Тиссен-Крупп" компанияси вакиллари монтаж қилиб беришди.

15 октябр. Ҳозирги кунга келиб, мамлакатимиз бозорида туркиялик инвесторлар иштирокида ташкил этилган 375 корхона ишлаяпти, улардан 284 таси қўшма корхона бўлиб, 91 таси 100 фоиз турк сармояси билан ишлайдиган корхона. Турк инвестицияси иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти Ўзбекистон халқ хўжалигининг тўқимачилик ва кўнчилик саноати, озиқ-овқат, қурилиш материаллари корхоналари ва халқ истеъмоли товарлари савдосида фаолият юритади.