ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Доимо қалбимиздасиз


26.11.2018

26 ноябрь куни Республика Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш Бош бошқармаси ходимлари Ёдгорлик мажмуасида Биринчи Президентимизнинг ҳайкали пойига гуллар қўйиб Ислом Каримовнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Мазкур ташриф Бош бошқарма Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг ташаббуси билан ташкил этилгани туфайли меҳмонларнинг кўпчилиги ёшлардан иборат эди.

 

Улар «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасини томоша қилдилар. Ислом Каримовни фақат телекўрсатувлар орқали кўрган ва билган ёшларда Биринчи Президентнинг болалик, ўсмирлик ва ёшлик даври тўғрисидаги маълумотлар, оила аъзолари, қариндошлари, дўстлари даврасида олинган суратлар катта қизиқиш уйғотди. Шу туфайли, кўргазма ходимларига саволлар ҳам кўп бўлди.

Таассуротлар меҳмонларнинг хотира китобига ёзиб қолдирилган дастхатда ўз ифодасини топди.

“Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон фуқароларининг қалбида абадий қолади”-деган сўзлар билан меҳмонлар Биринчи Президентга ва унинг хотирасига нисбатан ҳурматлари чексиз эканлигини тасдиқладилар.

Фарход Курбанбаев олган суратлар