ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Фуқаро муҳофазаси институти тингловчилари Ёдгорлик мажмуасида


23.11.2018

22 ноябрь куни Ёдгорлик мажмуасига Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг Фуқаро муҳофазаси институти тингловчилари ташриф буюриб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

 

Меҳмонлар Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйиб, «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмаси билан яқиндан танишдилар.

Мазкур институт, фан ва таълим соҳасидаги халқаро тажрибалар, инновацион технологиялар ҳамда давлат стандартлари асосида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими учун юқори малакали кадрларни тайёрлашга ихтисослашган.

  

Олий ўқув юртида фуқаро муҳофазаси, сафарбарликка тайёргарлик, қутқарув хизмати каби бир нечта йўналишда таълим ташкил этилган. Бир сўз билан айтганда, институтнинг асосий вазифаси, фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қодир мутахассисларни тайерлаш.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов аҳоли хавфсизлигини таъминлашга масъул хизматларни ҳар томонлама ривожлантиришга устувор масала сифатида қараган.

Бу борада халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиб ўзаро тажриба алмашиш, ушбу хизматларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилган.

Фарход Курбанбаев олган суратлар