ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Канаданинг Торонто шаҳрида Ислом Каримовнинг таваллуд куни нишонланди.


31.01.2024

Канададаги узбеклар жамияти Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Ислом Каримовнинг беназир меросига нисбатан чуқур ҳурмат руҳида ўтказилган тадбирда, Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланишида ҳал қилувчи роль ўйнаган атоқли давлат арбоби, халқаро майдонда эътироф қозонган сиёсатчининг ҳаёти ва фаолиятига муносиб баҳо берилди.

Мазкур воқеа хориждаги ватандошларимизни юртимизнинг бой тарихи ва маданий мероси билан боғлаб турган  ришталар нақадар мустаҳкамлигини намойиш этди. Бу эса, канадалик ўзбеклар ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик тамойиллари муҳим омил бўлиб хизмат қилаётганидан далолатдир.

Канада

2024-01-28