ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Хамиша таъзимдамиз


07.03.2018

8 март Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган расмий тантанали маросимларда иштирок этиш учун юртимизнинг турли ҳудудларидан пойтахтимизга таклиф этилган республиканинг бир гуруҳ фаол хотин-қизлари Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар.

Меҳмонлар Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулдасталар қўйиб, буюк шахс хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Шунингдек, аёллар Ислом Каримовнинг 80 йиллик юбилейига буғишланган «Бутун оламни жо этган юрак» номли кўргазмани катта қизиқиш билан кўздан кечирдилар. Чуқур таассуротлар, фахрий меҳмонлар китобидан ўрин эгаллаган дастхатда ўз ифодасини топди.