ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

ХОТИРА ХАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА


10.02.2024

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ходимлари иштирокида 8 февраль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида «Абадий ёдимизда» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ходимлари т.ф.ф PhD Ойбек Абдимўминов ва т.ф.ф. PhD А.Ш. Муллаев маърузалар билан иштирок этишди.

Маърузачилар Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди эди. У мамлакатимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклагани ҳамда оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда юртимизни жадал ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантиргани тўғрисида фикр билдирди, Биринчи Президентимиз ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирди. Нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлганлиги  ҳақида мисоллар келтирилди.

Тадбир иштирокчилари Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш борасида амалга оширалаётган кенг кўламли хусусан, Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида Ислом Каримов ҳайкалларининг бунёд этилиши, у киши узоқ йиллар самарали фаолият юритган Оқсарой қароргоҳи ёдгорлик мажмуасига айлантирилиши, Тошкент давлат техника университети, Тошкент халқаро аэропорти, йирик муассаса ва ташкилотлар, пойтахтимиз ва вилоят марказларидаги марказий кўчаларга буюк Йўлбошчимиз номи берилганлигини таъкидлаб ўтди.

Т.Қурбанбаев суратлари