ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

«Бахтиёрлар диёри» кўрик-танлови


20.09.2018

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб, «Фарзандларимиз биздан кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт» шиори остида Касб-ҳунар таълими муассасалари ва академик лицейлар ўқувчи-ёшлари ўртасида кўрик-танлов ўтказилди.

 

Тўрт босқичда ўтказилган танловнинг якуний – Республика босқичи 18 сентябрь куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтди.

Танловда юқори натижаларга эришган Самарқанд темир йўл транспорт касб-ҳунар коллежи, Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи, Олмалиқ қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи, Тошкент шаҳар педагогика коллежининг вакиллари ўзаро беллашдилар.

 

Иштирокчилар мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини ўзлари яшаётган ҳудудлар, таҳсил олаётган таълим муассасалари мисолида кўрсатиб бердилар.

Ўзбекистонни мадҳ этувчи, Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарғиб қилувчи, ёшларни фидокорликка ундовчи ижодий чиқишларини санъат турлари ёрдамида намойиш этдилар.

Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи талабалари танлов ғолиби деб топилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова иштирок этди. Танлов иштирокчилари ва ғолибларига Ислом Каримов Фонди томонидан «Ислом Каримов – Мустақил Ўзбекистон асосчиси» хотира китоблари тақдим этилди.