ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Москва шаҳрида Ўзбекистон Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирилди


30.01.2024

МОСКВА, 30 январь.  Бугун Россия пойтахтидаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Москва шаҳри марказидаги Ислом Каримов номидаги майдонда бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов, дипломатик миссия ходимлари, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонаси вакиллари ва фаол ватандошлар қатнашди.

Иштирокчилар Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.