ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов биобиблиографияси


06.05.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг молиявий кўмагида “Zamin Nashr” нашриёти томонидан  “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов биобиблиографияси” чоп этилди.

 

         Мазкур биобиблиография  педагогика фанлари номзоди доцент,  марҳума Хамрохон Маматраимованинг илмий раҳбарлигида амалга оширилган малакавий битирув ишлари асосида нашрга тайёрланди.

         Биобиблиография малакавий битирув иши шаклида Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият  институти кутубхонашунослик факультети  битирув курс талабалари Д.Боймирзаева, Г.Бухорова, К.Ғайбуллаевалар томонидан тузилди, кейинда эса Ўзбекистон ФА Фундаментал кутубхона библиографлари М. Музаффарова, И. Худойберганова, Д. Тошевалар томонидан тўлдирилди. Библиографияга Фундаментал кутубхона директори Зухра Бердиева муҳаррирлик қилди ва нашрга тайёрлади.

       Биобиблиография 1148 номдаги библиографик ёзувлардан иборат бўлиб, хронологик тартибда жойлаштирилган. Унда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов асарларининг нашрлари – кўп жилдли, алоҳида мавзули тўпламлари, алоҳида асарлари, рисолалари, даврий нашрларда босилган асарлари, Биринчи Президентнинг ҳаёти ва фаолиятига оид 1990-2016 йиллар нашрлари ўрин олган.