ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Татьяна Каримованинг ёшлар билан навбатдаги учрашуви (Оқсарой, 10 июнь)


11.06.2018

Бу йил Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари вакилларидан иборат 12 нафар йигит-қизларимиз Ислом Каримов Фондининг таълим грантлари совриндорлари бўлдилар.

 

Улар магистратура дастури бўйича дунёнинг нуфузли олий ўқув юртларида икки йил давомида таҳсил олишади.

10 июнь куни бўлғуси магистрлардан бир гуруҳи Ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова билан учрашдилар.

 

«Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмаси залида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Татьяна Акбаровна ёшларни  самимий муборакбод этди. Хорижда эгалланган замонавий билим ва тажрибалар, келгусида албатта, Ватан тараққиёти, юрт ободлигига хизмат қилишига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтиш жоиз, 2017 йилда 11 нафар йигит-қизлар Ислом Каримов Фонди таълим грантларига эга бўлганлар. Айни пайтда ҳамюртларимиз Италиядаги  Турин политехника университети, Россиядаги Москва архитектура мактаби «МАРШ» ҳамда Германиянинг Фрайбург, Хохенхайм, Анхальт, Рур, Дуйсбург-Ессен университетларида таълим олмоқдалар.