ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Унутилмас учрашувлар


11.01.2022

      7 январь куни Ислом Каримов номидаги ёдгорлик мажмуасига 1-чи ва 2-чи чақириқ Олий Мажлис депутати, кўп йиллар давомида Олий Мажлис раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Борис Бугров ташриф буюрди. Борис Иванович 90-чи йилларда бевосита Ислом Каримов рахбарлиги остида фаолият юритган.

 

     Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна билан учрашув ва самимий суҳбат чоғида у, Буюк давлат арбоби, ўз юртининг чин ватанпарвари, Мустақил Ўзбекистон асосчиси Ислом Каримов хотирасига нисбатан оқилона ва инсоний муносабати учун Президент Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлигини билдирди.

 

     Татьяна Каримова эсдалик учун меҳмонга, Биринчи Президентнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб нашр этилган китоблар тўпламини совға қилди. Борис Иванович Татьяна Акбаровнага ўз миннатдорлигини изхор этиб, узоқ умр, мустаҳкам соғлик, Ислом Абдуғаниевич хотирасини абадийлаштириш йўлида амалга оширилаётган ишларда муваффақиятлар тилади.