ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида учрашув


09.03.2018

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кенг қамровли музей экспозициясини тайёрлаш мақсадида, Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси томонидан мазкур соҳада илғор тажрибага эга бир қатор хорижий давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан 9 март куни Ёдгорлик мажмуасига Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Ким Дже У ташриф буюрди.

Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг ўринбосари Турсунали Қўзиев билан ўтказилган учрашувда томонлар музейшунослик ва кутубхоначиликда  энг илғор технологиялар ёрдамида ишни ташкил этиш, бу борада кореялик мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама этилди.

Меҳмон шунингдек, Ислом Каримовнинг 80 йиллигига бағишланган «Бутун оламни жо этган юрак» номли кўргазмани томоша қилди ҳамда фахрий меҳмонлар китобида ўз таассуротлари ифода этилган эсдалик дастхатини ёзиб қолдирди.

– Мен Ислом Каримовни фақат кучли ва принципиал давлат раҳбари сифатида тасаввур қилардим, деди Жаноб Ким Дже У, – Бироқ, кўргазма билан танишганимдан кейин, Каримов ниҳоятда олижаноб, дунёқараши кенг, тафаккури ўткир буюк шахс бўлганини англадим.