ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ёдгорлик мажмуасига ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари ташриф буюрди


23.05.2018

22 май куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Дендев Бадарч ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмон «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмаси билан яқиндан танишди.

Ислом Каримов хотирасига ҳурмат ва эҳтиромини жаноб Бадарч, фахрий меҳмонлар китобида қолдирган дастхатида ифода этди:
«Мамлакатни тараққий топтиришда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти жаноб Ислом Каримовнинг бой ҳаётий тажрибаси, узоқни кўриш қобилияти ҳайратга лойиқ.
Ҳаммангизга муваффақиятлар, мамлакатингизга фаровонлик тилайман,
Д.Бадарч ЮНЕСКО».