ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ёдгорлик мажмуасига Қозоғистон Республикаси Президенти Телерадиокомплекси ходимлари ташриф буюришди


18.06.2018

18 июнь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига Қозоғистон Республикаси Президенти Телерадиокомплекси ходимлари ташриф буюришди.

Мазкур ижодий тузилма фаолиятининг асосий йўналиши, Қозоғистон Президентининг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида махсус видеофильмлар тайёрлаш.

Телерадиокомплекс режиссери Дина Абдрахманованинг сўзига кўра, айни пайтда, Ўзбекистон-Қозоғистон давлатлари ҳамкорлигининг янги босқичи, Президентлар Шавкат Мирзиеев ва Нурсултон Назарбоевнинг ўзаро муносабатлари, халқларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларнинг тарихи ва истиқболи мавзуида видеофильм суратга олинмоқда.

Унда бевосита Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан боғлиқ саҳифаларга ҳам ўрин ажратилган.

Қозоғистонлик ижодкорлар шунингдек, Самарқанд шаҳрига сафар қилиб, Ислом Каримовнинг мақбарасида ҳамда шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, тарихий обидаларни суратга оладилар.

Ёдгорлик мажмуасида меҳмонларга Биринчи Президентимизнинг рафиқаси Татьяна Каримованинг дастхати битилган, «Ислом Каримов-Мустақил Ўзбекистон асосчиси» хотира китоби тақдим этилди.