ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ёдгорлик мажмуасига Россия Федерациясининг суд ижрочилари Федерал хизмати раҳбари Дмитрий Аристов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди


09.04.2018

9 апрель куни Ислом Каримов номидаги ёдгорлик мажмуасига Россия Федерациясининг суд ижрочилари Федерал хизмати раҳбари Дмитрий Аристов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

 

Меҳмонлар Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйиб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти хотирасини ҳурмат билан ёдга олдилар.

 

Делегация аъзолари «Бутун оламни жо этган юрак» кўргазмасини томоша қилиб, фахрий меҳмонлар китобида эсдалик дастхатини ёзиб қолдирдилар.

 

Россия Федерациясининг суд ижрочилари Федерацияси делегацияси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган.