ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Хитой делегацияси ташрифи


17.08.2018

17 август куни Ёдгорлик мажмуасига Хитой Халқ Республикаси Марказий ҳарбий кенгаши Бош бошқармасининг бошқарма бошлиғи, генерал-майор Фан Цзяньцзюнь бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

 

Меҳмонлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ҳайкали пойида Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

«Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасида Хитой делегациясига Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова ҳамроҳлик қилди.

 

Кўргазма экспозицияси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштириш бўйича қилинаётган ишларга Хитой делегацияси томонидан юқори бахо берилди.

Жаноб Фан Цзяньцзюнь кўргазмадан олган таассуротларини фахрий меҳмонлар китобига ёзиб қолдирган дастхатида ифода этди. Татьяна Каримова томонидан Хитой делегацияси аъзоларига «Ислом Каримов-Мустақил Ўзбекистон асосчиси» хотира китоблари тақдим этилди.

 

Меҳмонлар Биринчи Президентнинг рафиқаси ҳамда Мажмуа ходимларига ўз миннатдорликларини билдирдилар.